Ҳасанбой Дўсматов Осиё ўйинлари ғолиби
Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари орасига Осиё ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўйди.
Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал жангида таиландлик Титисан Панмотни мағлубиятга учратди.
Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборган бўлса, ярим финал жангида япониялик Томоя Тсубоига қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг