Ҳарбийларнинг оила аъзолари иш билан таъминланди

16:30 14 Март 2025 Жамият
263 0

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида янги тикув цехи очилди.

III даражали сержант Акбар Аҳмедовнинг айтишича, ушбу цех ҳозирча 10 дона замонавий тикув машинаси билан таъминланган бўлиб, бу ерда юрт посбонларининг турмуш ўртоқлари ўз фаолиятларини йўлга қўйишди. Бу эса, албатта, тикувчи аёлларни ўз билим ва кўникмаларини ишга солиб, оилавий турмушини янада яхшилаш ва оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Корхона очилишида сўз олганлар цехда эндигина иш бошлаган опа-сингиллар учун бу фақат иш жойи эмас, балки уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда ўз касбий маҳоратларини ошириш имконияти ҳамдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер