Ҳарбийларга янги уйлар топширилди

11:33 28 Август 2025 Жамият
208 0

Сўнгги йилларда миллий армияни ислоҳ қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бир қаторда ҳарбийларга ўз хизмат вазифаларини бекаму кўст адо этишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётир.

Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида чегарани қўриқлаш взводи ҳарбийлари учун янги хизмат уйлари ва 20 ўринли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати салкам 5 млрд. сўм бўлган ушбу бино қурилиши “Жаҳон Қилич” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.

Янги тураржойнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун яратилаётган шароитлар хусусида тўхталди.

Янги бинолар энергиятежамкор конструкциялардан фойдаланган ҳолда, замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган бўлиб, барча қулайликларга эга. Ҳудудда иш бошлаган мактабгача таълим ташкилотида эса ҳарбий оилаларнинг фарзандлари таълим-тарбия олади.

Одилбек ОДАМБОЕВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер