Ҳарбийлар учун миллий фильмлар намойиш этилди
Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ҳарбий қисмларда миллий фильмлар намойиш этилди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти шахсий таркибида, Қуролли Кучлар Академиясида ҳамда Мудофаа вазирлигининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган 64562-ҳарбий қисмида режиссёр Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” ҳамда Азамат Аҳроровнинг “Лолагулим” бадиий фильмлари намойиш этилди.
Тадбирларда ижодий давра суҳбатлари, киноижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг