Ҳарбий-ватанпарварликнинг тарихий илдизлари

00:00 11 Январь 2024 Жамият
807 0

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари, инсоният тараққиётида олимларнинг диққат марказида бўлган. Буюк давлат арбоби ва саркардаларнинг халқ тинчлигини асраш учун амалга оширган фаолиятлари орқали буни англаш мумкин. Улар ўз муваффақиятларини кўп жиҳатдан фидойи ватанпарвар шахсларни тарбиялаш билан боғлиқ жараён деб ҳисоблашган. Таҳлил қилиш баробарида умуминсоний қадриятлар қатори, катталарга ҳурмат, жамият, халқ урф-одатларига ва оилага муҳаббат энг муҳими Ватанга садоқат каби фазилатларни ажратиб олиш мумкин.

Қадимги даврларда ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси даставвал уруғлар кейинчалик қабилалар ўртасида намоён бўлиб борган. Жумладан, ота-боболарининг руҳларига ёки тотемларга, қабиланинг аждодларига сиғиниш орқали ғайритабиий кучларни беришган деб ҳисоблашган. Бунинг натижаси эса ёш авлод ўз халқи билан фахрланиш туйғусини ҳис қилишган ва ўз қабиласига мансублигидан фахрланишган.

Қадимги Юнонистонда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини инсонга эмас, балки давлат манфаатларига боғлиқ ҳолат деб ҳисоблашган. Яъни, кичик қулдорлик давлат фуқароларидан йиғилган аскарлар мамлакат ташқарисида, ўзлари ҳақида ўйлашлари мумкин бўлмаган, улар ёлланган ҳимоячилар деб қаралган. Юнон давлат арбоби, саркарда Периклнинг қарашларида ватан ҳимоячилари юқори фуқаролик онги ва маънавий маданияти билан ажралиб турадиган ахлоқий инсонлар деб таърифлаган. Улар ўз манфаатларини давлат манфаатлари билан бирлаштирган тўлақонли фуқарони ифодалашган.

Файласуф Суқрот инсоннинг ўзгармас ва умумий ахлоқий сифатлари орасига Ватанга муҳаббат туйғусини қўшган. Демократ эса тарбия натижаси ахлоқли, ҳамма нарсада мустақил ва жамоат бурчига мувофиқ ҳаракат қилиш керак деб таъкидлаган. Бу фикрлар ўша давр мафкурасида ўз ифодасини топган.

Шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини дин билан боғлиқ ҳолда ҳам жамият аъзоларига сингдирилган. Бунда диний маросимлар орқали ўз уруғ ва қабила вакилларини улуғлашган. Жамоа аъзоларини эҳтимол интуитив даражада ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси фуқароларни бирлаштирган ва улар ўз халқини ҳимоя қилишга, уларнинг фаровонлигини таъминлашга ундайдиган куч сифатида қарашган.

Давлатчилик пайдо бўлишда ҳарбий-ватанпарварликнинг таъсири, ягона аммо шу билан бирга жуда кучли восита бўлган. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳар доим ўз мамлакати, халқи ва унинг ютуқлари билан фахрланишни кучайтиради. Шунинг учун, давлатчиликнинг ривожланиши билан мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиши бу масалада муҳим роль ўйнай бошлайди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳолининг кенг қатлами учун маданият ва санъат ҳар доим ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларининг дирижёри ҳамда рағбатлантирувчиси бўлган ва бўлиб қолмоқда.

Н.И.Халилова,

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш кафедраси профессори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер