Ҳарбий муассасада "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди
Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан "Жалолиддин Мангуберди" номидаги ҳарбий-академик лицейда "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Унда Хоразм вилояти куч тузилмалари тизимида хизмат қилаётган ёш ҳарбийлар ўзаро билимларини синаб кўрдилар.
Қизғин баҳсларга бой ўтган ақлий беллашувлар якунида ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.
Бундан ташқари, Хонқа тумани фавқулодда вазиятлар бўлимида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Жараёнда коррупция иллати, у билан боғлиқ жиноятлар ва жавобгарлик масалалари ҳақида сўз юритилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг