«Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида 45 ёшли хонанда Равшан Собировга 1 гектар ер берилди

16:47 08 Декабрь 2020 Жамият
2892 0

Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюновнинг таклифига биноан санъаткор Равшан Собиров «Ёшлар шаҳарчаси»да бўлиб, гулхан атрофида ёшлар билан дилдан суҳбатлашди ва жонли ижрода қўшиқлар ҳиргоя қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг ёшлар ва санъаткорнинг таклифига кўра, Ёшлар шаҳарчасида ташкил этилган Кооперация ер майдонидан деҳқончилик қилиш учун Равшан Собировга 1 гектар ер майдони ажратиб бериладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхан Худайбергенов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туман ёшлари ва сарчашмалик ёшлар билан учрашиб, уларга «Ҳар бир ёшга, бир гектар» лойиҳаси доирасида ер майдони ажратиб бериш мақсадида Кооперация ташкил қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер