Ҳар бир кўчат рақамланиб, парвариши қатъий назоратга олинади
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз ҳудудларида яшил майдонларни амалда 8 фоиздан 30 фоизга етказиш мақсадида дарахт экиш бўйича «Зарбдор 40 кунлик» Наманган вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда. Ҳозирги кунгача шаҳар ва туманларда икки юз мингдан ортиқ бута ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
-Экилган кўчатлар парвариши қатъий назоратда бўлади, -дейди Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Жалилов. – Айни мақсадда уларнинг ҳар бирини рақамлаб, қаровига масъул шахслар белгиланмоқда.
Кўкаламзорлаштириш ишларида барча корхона, ташкилот ва муассасалар жамоалари фаол иштирок этмоқда. Масалан, куни кеча Наманган шаҳрининг Чорсу даҳасидаги хиёбон ва магистраль йўл ёқаларига қайрағоч, шумтол, каталпа, сакура каби уч юздан тупдан ортиқ кўчат экилди.
Қ. НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг