Ҳамкорликнинг янги босқичи

09:55 14 Апрель 2026 Жамият
333 0

Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги алоқалари изчил ривожланиб, мазмун жиҳатдан бойиб бормоқда. Жумладан, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Афғонистонга амалга оширган ташрифи ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга мустаҳкам замин яратди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад иқтисодий, савдо ва инвестициявий муносабатларни кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйишдан иборат бўлди. Шунингдек, Қобул шаҳрида Андижонда ишлаб чиқарилган саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиб, ўзаро манфаатли шериклик йўналишлари белгилаб олинди.

— Бундай ташрифлар, аввало, давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — Айниқса, хусусий сектор вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотлар халқаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришга хизмат қилади. Бу эса савдо-иқтисодий муносабатларни тизимли асосда йўлга қўйиш орқали икки мамлакат аҳолиси фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Ташриф доирасида Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида юқори даражадаги бизнес мулоқотлари ўтказилди. Бизнес-форум якунида ташкил этилган B2B учрашувлар амалий натижаларга бой бўлиб, умумий қиймати 813 миллион долларга тенг 32 та муҳим келишув имзоланди. Бу кўрсаткичлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар янги поғонага кўтарилаётганини яққол тасдиқлайди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер