Ҳамкасбимизни қутлаймиз!

14:05 26 Август 2025 Жамият
251 0

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси асосида ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичида “Босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари” номинацияси бўйича “Халқ сўзи” газетаси катта мухбири Нуриллоҳ Остонов 2-ўрин ғолиби бўлди.

Ҳамкасбимиз бундай юксак эътирофга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида эълон қилган долзарб публицистик мақолалари туфайли эришди.

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти номидан қалами ўткир журналист Нуриллоҳ Остоновни “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ғолиби бўлгани билан қутлаймиз!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер