ҲАМАС Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари туфайли гаровга олинганларни озод этиш бўйича музокараларни рад этмоқда
Фото: Reuters
ҲАМАС расмий вакилига кўра, ҳарбий амалиётлар чоғида гаровга олиш бўйича музокараларни рад этади.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳарбий амалиётлар давомида гаровга олинганларни алмашиш бўйича ҳар қандай музокараларни рад этади. Бу ҳақда ҳаракатнинг ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Басем Наим маълум қилди.
“Биз ўз позициямизни тасдиқлаймиз ва Исроил томонидан давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар контекстида асирларни алмашиш бўйича ҳар қандай шаклдаги музокаралар олиб боришни қатъиян рад этамиз”, деди Наим.
Шу билан бирга, Наим ҲАМАС жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш учун назорат пунктларини очишга ҳисса қўшадиган ҳар қандай ташаббусга очиқ эканини таъкидлади.
Аввалроқ, Исроил президенти Исаак Герцог Ғазо секторида гуманитар танаффус ва ҲАМАС томонидан гаровга олинган қолганларни озод қилиш учун Исроил яна ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини маълум қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг