ҲАМАС бугун гаровга олинган яна 14 нафар исроилликни озод қилади
Фото: Reuters
ҲАМАС 25 ноябрь куни гаровга олинган 14 нафар исроилликни озод қилишга қарор қилди.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 25 ноябрь куни гаровга олинган 14 нафар исроилликни озод қилишга қарор қилди. Бу ҳақда CNN исроиллик расмийга таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бунинг Исроил қамоқхона сақланаётган 42 нафар фаластинликни озод қилиши керак бўлади.
Исроил Бош вазири девонига кўра, ҳозирда Ғазода 213 киши гаровда.
Ноябрь ойи ўрталарида ҲАМАС камида 50 нафар гаровдагини озод қилишга рози бўлган эди. Бунга жавобан Исроил жангларни тўхтатиб туришга ва қамоқдаги номаълум сондаги фаластинлик аёллар ва болаларни озод қилишга рози бўлди.
Кеча ҲАМАС Исроил билан тузилган келишув доирасида гаровга олинган 13 нафар исроилликни Қизил Хочга топширганди. Гуруҳ шунингдек, 12 нафар Таиланд фуқаросини гаровдан озод қилди.
Озод қилинган гаровга олинганлар — аёллар ва болалар Қизил Хоч ходимларига топширилди ва тез орада Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат пункти орқали Ғазо секторини тарк этди.
Бу ҲАМАС томонидан Исроил билан келишув доирасида озод этилган гаровга олинганларнинг биринчи гуруҳи ҳисобланади. Бир неча кун аввал Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторида тўрт кунлик сулҳ ва 150 нафар фаластинлик асир эвазига гаровга олинган камида 50 нафар исроилликни озод қилишга келишиб олганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг