Ҳайвон бозорида ўғирланган пуллар эгасига қайтарилди
2023 йил 18 июнь куни Наманган туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:45 ларда номаълум шахс, Янги Наманган туманида жойлашган “Ёшлик барака ҳайвон бозорига” борган вақтида сумкаси ва ичида бўлган 200 АҚШ доллари ҳамда 4.200.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янги Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг