Ҳайратлар дунёсига етакловчи уммон

21:25 09 Февраль 2023 Жамият
846 0

Фото: Халқ сўзи

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятидаги таълим масканлари ҳамда меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Хонқа туманида Алишер Навоий номидаги музейда ташкил қилинган адабий тадбирда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, шоир ижодининг ихлосмандлари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар Алишер Навоийнинг ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари, илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ҳамда тарғиб этиш хусусида тўхталдилар.

— Навоий ижодини ўрганганимиз сайин ҳайратлар дунёсига ошно бўлиб, адабиёт уммонининг мислсиз хазинасини кашф этиб бораверамиз, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева. — Жаҳон адабиёти тарихида адабий мероси Навоий асарларидек турли тилларга таржима қилинган ва катта иштиёқ билан ўрганиладиган ижодкор кам учрайди. Шу маънода Навоийга бежиз «Дунёни маънавий таназзулдан қутқара оладиган мутафаккир», деб таъриф бермайдилар. Навоий асарлари юксак маърифатли жамиятнинг, Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам маънавий устунларидан саналади, десак хато бўлмайди.

Одилбек ОДАМБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер