Ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида «Cobalt» хандаққа қулаб тушди (+видео)

10:42 22 Май 2025 Жамият
259 0

«Қамчиқ» довонида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, 21 май, чоршанба куни соат 08:05 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан чиқариб олинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган. Мазкур ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 20 май куни Сурхондарё вилояти, Денов тумани, «Истиқлол юлдузи» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Ҳазарбоғ» каналига «Cobalt» русумли автомобиль эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганди. Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер