Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати узайтирилди

21:18 02 Январь 2022 Жамият
5742 0

Давлат хизматлари агентлиги эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 3 ойдан 1 йилгача узайтирилганини эслатиб ўтди.

2021 йил 17 ноябрда «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши белгиланди:

2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер