Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

15:13 18 Февраль 2023 Жамият
835 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Н.а.” МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро Э.Б.га танишлари ёрдамида ўқув машғулотлари ва имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер