Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат янада кўтарилади

16:15 22 Июль 2024 Жамият
292 0

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди. 

Унга кўра, душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +36...+39 даража, жанубий ва чўл зонасида +40...+41 даражагача иссиқ бўлади. 

Чоршанбадан жумагача иссиқлик 2-3 даражагача ошиши кутилмоқда: кундузи ҳаво +38...+41 даражагача, жанубий ва чўл зонасида +42...+43 даражагача исиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкентда 22—25 июл кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати +39…+41 даражагача кўтарилади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер