Ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати пасайиб, сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин
14-18 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. «Ўзгидромет» агентлиги иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Эртага, 15 апрель куни ҳеч бир ҳудудда ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 24-29 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 32-37 даражагача бўлади.
16 апрелга келиб эса республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, республика ҳудудининг катта қисмида 16 апрелда 20-25 даража, 17 апрелда 18-23 даража, 18 апрелда 16-21 даража бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 17-18 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. 14-18 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг