Ҳафта давомида ҳарорат 25 даражага кўтарилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Ўзгидромет 13-15 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 14 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; 15 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 14 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ; 15 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 14-15 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-14 март куни 18-23 даража илиқ, 15 мартда 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13 март куни 15-20 даража илиқ, 14-15 мартда 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг