Ғузорлик тадбиркор истироҳат боғи барпо этди

17:48 09 Июль 2024 Жамият
296 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Бугун хусусий сектор вакиллари томонидан энг чекка ҳудудларда замонавий истироҳат боғлари, турли маданий ҳордиқ чиқариш мажмуалари қурилиб, ишга туширилмоқда.

Ана шундай мажмуалардан бири Ғузор туманининг Жарариқ маҳалласида тадбиркор Жума Тошмуродов томонидан фойдаланишга топширилди. Эртакнамо шаҳарча қиёфасини олган ушбу мўъжаз боғда ташриф буюрувчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, болажонларнинг завқу шавққа тўлиб ўйнаши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

— Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этди, — дейди тадбиркор. — Шундан 500 миллион сўмини банк кредити ҳисобига шакллантирган бўлсак, 1,5 миллиард сўм ўз ҳисобимиздан сарфланди. Бу маблағнинг асосий қисмига хориждан болалар учун мўлжалланган энг замонавий аттракционлар олиб келинди. Музқаймоқ, яхна ичимликлар савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.

Аҳамиятли жиҳати, ушбу лойиҳанинг йўлга қўйилиши натижасида ўндан ортиқ кишининг доимий иш билан бандлиги ҳам таъминланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер