Ғузорда АГТКШ газ тармоғига ноқонуний уланиб 49 кун давомида давлатга 1 миллиард сўмдан кўп зарар етказди
“Халқ сўзи ONLINE”
“Ўзтрансгаз” АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг мансабдор шахслари улгуржи истеъмолчи газ ҳисоблагичлар кўрсатгичларини олиб, етарлича таҳлил қилиб бормасдан, табиий газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида Бюро ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилмасдан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Хусусан, “Ҳудуд газ таъминот” АЖ ва “Ўзстандарт” агентлиги Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Ғузор туманидаги “TAZIB” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)да ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси конфигурациясининг босимлар фарқи калибровкасига ўзгартириш киритиш йўли билан 01.08.2019 йилдан 18.09.2019 йилга қадар бўлган вақт яъни 49 кун давомида ташқи таъсир ўтказилиб, 1 млрд. 031 млн. 683 минг сўмлик 1.031.683 м3 табиий газ ноқонуний равишда истеъмол қилинганлиги аниқланган
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириб, шохобча газ тармоғида узиб қўйилган эди. Шундан сўнг МЧЖ давлатга етказилган зарарни ҳамда тармоққа қайта улаш учун тўловларни амалга оширди ва жорий йилнинг 22 январь куни тармоққа қайта улаб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг