“Гуруҳларга одам қўшиб бераман” дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди

18:53 02 Январь 2024 Жамият
419 0

Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи 30 ёшли А.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 17 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, А.И., “Телеграм” мессенжери орқали А.Ш.нинг “Muzika2023» гуруҳига обуначи қўшиб беришини ваъда қилиб уни алдаб, олдиндан 3.000.000 сўм пулларни ўзининг банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, қора рўйхатга киритиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер