Фототанқид: Гулистон шаҳрининг антиқа куранти

18:13 15 Апрель 2022 Жамият
712 0

Фото: Халқ сўзи

Курантнинг ғаройиблиги шундаки, бир вақтнинг ўзида унинг тўрт томонидаги соат миллари тўрт хил вақтни кўрсатади. Энг қизиғи, тўртовида ҳам ҳар доим вақт ўзгармай туради. Негаки, соат ишламайди.

Курант деворидаги лавҳада мазкур вақт минораси 2006 йили ҳомийлар томонидан қурилгани битилган. Лекин ўша саховатли кишилар бу хайрли ишга бош қўшганларида шундай чиройли иншоот ва унинг ён-атрофи ҳозиргидек қаровсиз қолади деб ўйлашмаган, албатта.

Гулистонликлар кўпинча ўзаро хабарлашганда «Соат тагида учрашамиз» дейди. Бу фақат шаҳарликлар учун эмас, турли манзиллардан вилоят марказига келувчи ёшу кексаларга ҳам бир-бирларини осон топишлари учун энг қулай ва яхши келишув ҳисобланади.

Шу маънода шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мутасадди идоралар масъуллари ушбу фотофактдан сўнг ободонлаштириш тизими ходимлари ва, албатта, соатсоз усталарни ушбу курант томон йўллашар.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер