“Гулистон” гўзал манзилга айланмоқда

11:29 09 Ноябрь 2021 Жамият
655 0

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги энг олис ҳудудлар сирасига кирувчи “Гулистон” МФЙ яқин-яқингача риволанишдан четда қолган, дашт ерлардан иборат манзил сифатида таъриф этилар эди. Халқимизнинг қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куяди, деган ибораси айнан шу ҳудуд учун айтилгандек эди гўё.

Бугун эса “Гулистон”да ўн йилларга татигулик ўзгаришлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Маҳаллада қисқа фурсатда 61 та кўп қаватли замонавий уйлар қуриб битказилди, мактаб ва боғча, маданият маркази, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари қад ростлади. Ландшафт архитектураси асосида ҳудуд бўйлаб гулзорлар, мевали ва манзарали дарахтлар аллеялари яратилди.

-"Яшил макон" лойиҳаси асосида маҳалламизга 500 туп манзарали дарахт кўчатлари экиляпти,- дейди 40 йиллик тажрибага эга боғбон Муҳаммадносир Худойберганов. – Шу тариқа кўп қаватли уйлар атрофига арча, каштан, эман дарахтларини кўпроқ экиш, йўл бўйларига эса чинор ва тол соя-салқини муҳимлигига эътибор қаратилмоқда. “Гулистон”имиз кун сайин ўз номига монанд бўлиб боряпти. Бу ерга келган кишининг мана шундай янгиланишлардан баҳри дили очилмоғи тайин.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер