ГулДу талабаси «Ёш китобхон» танловида автомашинали бўлди

16:31 08 Апрель 2022 Жамият
696 0

Фото: Халқ сўзи

«Ёш китобхон» кўрик-танловининг 15-19 ёш тоифаси ўртасида ўтказилган республика босқичида Сирдарё вилоятидан Ёрқинжон Ҳайитбоев 1-ўринни қўлга киритиб, «Спарк» автомобили совриндорига айланди.

Ёрқинжон Ҳайитбоев Ёшлар иттифоқи «Камалак» болалар ташкилотида кўплаб йиллар давомида мардор вазифасида фаолият юритиб, Вазирлар Маҳкамасининг 914-сонли қарорига мувофиқ олий таълим муассасасига имтиёз асосида қабул қилинган.

Ҳозирда Гулистон давлат университетида таҳсил олаётган Ёрқинжон Ҳайитбоев истеъдодли ёш ижодкор. Унинг назм ва публицистика йўналишида кўплаб ижод намуналари республика матбуотида эълон қилинган, шеърий тўплами чоп этилган.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер