Гулчиликдан йилига 100 миллион сўмдан зиёд даромад оламиз — Машҳура Рашидова

17:21 17 Ноябрь 2023 Жамият
324 0

Фото: “Халқ сўзи”

Фурқат туманидаги “Томоша” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томорқачиликда ўзига хос бой тажриба тўплаган. Бунинг самараси ўлароқ ҳар бир хонадон эгаси томорқадан йилига уч–тўрт маротабагача ҳосил олади.

Маҳалланинг энг намунали оиласи сирасига кирувчи Рашидовлар томорқасидаги 8 сотих ер майдонида гул етиштириш учун иссиқхона ташкил этилган. Иссиқхонада 10 турдаги мавсумий гуллар парвариш қилинади.

— Анвойи гулларимиз йилнинг тўрт фаслида ҳам харидоргир,— дейди оила бекаси Машҳура Рашидова. — Шу боис гулчилик тармоғидан йилига ўртача 100 миллион сўмдан зиёд даромад оламиз.

Шунингдек, оила аъзолари томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида учинчи экинга кўкатлар экиб, иссиқхонадан қўшимча 20 миллион сўмдан кўпроқ даромад олишга муваффақ бўлишмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, оила томорқасида маҳалладаги 4 нафар хотин – қиз доимий ҳамда 10 нафари мавсумий иш билан таъминланган.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер