«Гулбаҳор»да Наврўз шодиёнаси
Фото: Халқ сўзи
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги «Гулбаҳор» МФЙ аҳли Наврўз умумхалқ байрамини биринчилардан бўлиб нишонладилар. Шу билан бирга ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг тўрт нафар фарзанди суннат тўйи «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамда ҳомийлар томонидан ўтказиб берилди.
Шундай қилиб, «Гулбаҳор»да Наврўз шодиёнаси суннат тўйига уланиб, куй-қўшиқлар, ўйин-кулгилар кечга қадар давом этди. «Маҳалла»хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакиллари тўй болаларга совғалар улашди.

— Наврўз байрами муносабати билан кўпгина хайрли ишларни амалга оширишни режа қилганмиз, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Ховос тумани бўлинмаси бош мутахассиси Пардахол Аширова. — Яқинда ана шундай ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг 50 нафарига пул маблағи тарқатдик. Наврўз байрами олдидан 18 мартда «Обод маҳалла – юрт кўрки» шиори остида ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари кунларида яна 30 оилага моддий ёрдам ажратамиз.
Бундан ташқари фонд ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан яқиндан 4 та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига зарур маблағ ажратилиб, уй-жой олиб берилган бўлса, бир нафар фуқарони саломатлиги тикланди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг