Гуантанамо қамоқхонасининг энг кекса маҳбуси озодликка чиқарилди

15:19 19 Май 2021 Дунё
998 0

Фото: AP

Гуантанамо қамоқхонасидаги энг кекса маҳбус бўлган 73 ёшли покистонлик Сайфуллаҳ Парач озодликка чиқарилган.

«У 16 йилдан ортиқ вақт давомида ҳибсда ушлаб турилди», дейди унинг адвокати Шелби Салливан-Беннис.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Парач «Ал-Қоида» террорчилар гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Аммо собиқ тадбиркор терроризмга алоқадорлигини рад этиб келган. Узоқ давом этган маҳкамалардан сўнг унинг бу жиноятда алоқаси борлиги исботланмаган. Парач  2003 йилда Таиландда ҳибсга олиниб, 2004 йилда Гуантанамога жойлаштирилган эди.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, Парач яқин бир неча ой ичида Покистонга қайтади.

Аввалроқ Гуантанамо қамоқхонасидаги энг хавфли жиноятчилар сақланадиган блок ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Қамоқхона ходимлари барча маҳбусларни 7-лагердан қўшни 5-лагерга кўчиришган. 

Жорий йилнинг февраль ойида АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш жараёнини бошлагани маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер