Гуанчжоуда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон ҳудудларининг экспорт ва ишлаб чиқариш имкониятлари намойиш этилди

07:59 31 Август 2023 Дунё
1018 0

Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси томонидан  жорий йил 25-28 август кунлари бўлиб ўтган «31st Guangzhou Fair» кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди ва мамлакатимиз миллий маҳсулотлари намойиш этилди.

Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва экспортга йўналтирилаётган 20 дан ортиқ қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва қандолат маҳсулотлари намойиш этилди, шунингдек мамлакатимизнинг сайёҳлик ва  экспорт салоҳияти тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон дипломатлари кўргазма давомида Гуандун импорт маҳсулотлари уюшмаси (GDIFA) бош котибининг ўринбосари Вэнси Тан билан музокара ўтказдилар.

Учрашув натижасида  томонлар шу йил 21-23 сентябрь кунлари ўтказиладиган Food2China Expo and the Guangzhou International Food & Ingredient Fair кўргазмаларида иштирок этадиган ўзбек компанияларининг стендлари учун чегирмалар тақдим этиш, мамлакатимиз экспортчилари, ҳудудий ишлаб чиқарувчилари ва Гуандун, Фуцзянь провинциялари импортёрлари ҳамда савдо тармоқлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

«31st Guangzhou Fair» кўргазмаси 90 минг кв.м. майдонда ташкил этилди.  9 та павильондан иборат комплексда шаҳарсозлик, маҳаллий шаҳарларни тарғиб қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича янги технологиялар  намойиш этилди. Кўргазма, шунингдек, янги озиқ-овқат ва халқаро етказиш занжирлари, технология ва ускуналар, кексалар соғлиғини сақлаш саноати ва тиббиёт йўналишларини  ҳам қамраб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер