Грузияда полиция ходими ҳамкасбини иш вақтида отиб ўлдирди
Грузияда полиция ходими иш жойида ҳамкасбига 12 та ўқ узиб ўлдирди. Бу ҳақда 5 ноябрь куни "Rustavi2" телеканали хабар берди.
Ҳодиса Грузия қишлоғида содир бўлган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, қотил ҳамкасбларига таслим бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдириш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидланишича, воқеа қўшни ҳамкасблар ўртасидаги жанжал оқибатида содир бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг