Грузияда бўлиб ўтган "Катта дубулға" мусобақасида ўзбекистонлик ака ва ука шоҳсупага кўтарилди. Каттаси олтин, кичиги кумуш медаль олди
Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, мусобақа стартида жамоамиз 2 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.
Кечки дастурда икки нафар вакилимиз ака-ука Сардор ва Кемран Нуриллаевлар ўз вазн тоифаларида финал йўлланмасини қўлга киритишган эди. Дастлаб -60 кг вазн тоифасида Кемран Нуриллаев финалда грузиялик Темур Нодадзега қарши татамига чиқди. Беллашувда ҳакамлар ҳамюртимизни таъқиқланган усулдан фойдаланди дея баҳолаб, Нуриллаевга техник мағлубият ёзилди.
-66 кг вазнда ҳам грузин ва ўзбек полвонлари ғолиблик учун татамига чиқишди. Сардор Нуриллаев ва Важа Маргвелашвили ўртасидаги қизиқарли баҳсда ҳамюртимиз учи-мата усулини қойилмақом ижро этиб, 20 сонияда ғалабани ўз фойдасига ҳал қилди.
Шу тариқа жамоамиз биринчи кун дастурини 1 та олтин ва 1 та кумуш медаллари билан якунлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг