Гўзал инсонларнинг иммунитети ҳам юқори бўлади — Тадқиқот натижаси

03:40 17 Февраль 2022 Дунё
1155 0

Фото: liza.ua

Гўзал кўриниш юқори иммунитетдан ҳам дарак бериши мумкин. Худди шундай хулосага АҚШнинг Техас христиан университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган тадқиқот якунида келишди. Бу ҳақда батафсил "Proceedings of the Royal Society B" журналида чоп этилган мақолада қайд этилган.

Олимлар 152 нафар йигит ва қизларни бўянишсиз ва нейтрал ифода билан суратга олишди. Кейин 492 нафар кўнгиллидан бу одамлардан қайси бири энг жозибали эканлигини баҳолашни сўрашди. Энг кўп баллга фагоцитоз (бир ҳужайрали организмлар ёки кўп ҳужайралиларнинг айрим ҳужайралари томонидан бегона микроскопик тирик организмлар (бактериялар, ҳужайра парчалари), қаттиқ заррачаларнинг фаол қамраб олиниши ва ютилиши)нинг юқори даражасига эга бўлган одамлар эга бўлган. Бу жараён оқ қон ҳужайралари организмга зарар етказишдан олдин бактерияларни йўқ қилади. Шунингдек, аёллар томонидан энг жозибали, деб ҳисобланган эркакларда танадаги вирус билан зарарланган ҳужайраларни йўқ қиладиган NK ҳужайралари жуда юқори даражада бўлган.

Олимларнинг таъкидлашича, гўзал кўриниш узоқ вақтдан бери саломатлик кўрсаткичи сифатида қабул қилинган. Масалан, ёрқин кўзлар инсонни янада жозибали кўрсатади, ва аксинча, касал одамларда улар ғамгин ва нурсиз кўринади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер