Ғолиб спортчига 2 хонали уй берилди
Фото: “Халқ сўзи”
Шу йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида Хоразм вилоятидан 22 нафар йигит-қиз спортнинг 9 та туридан иштирок этиб, дзюдо, аёллар кураши, каратэ WKF, таэквондо ва шахмат спорт бўйича 1 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалларни қўлга киритдилар.

Вилоят ҳокимлигида XIX Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Мусобақаларнинг олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларига мамлакатимиз Президентининг «2023 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинлари ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган пул мукофотлари топширилди.

XIX Осиё ўйинларида спортнинг каратэ WKF тури бўйича олтин медални қўлга киритган Севинч Раҳимовага Урганч шаҳридан 2 хонали уй совға қилинди.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг