Глобал инновациялар индекси рейтингида мамлакат ўрнини ошириш бўйича халқаро алоқалар йўлга қўйилмоқда
Швейцарияда жойлашган Глобал тадбиркорлик мониторинги (GEM) консорциуми эксперти доктор Аилен Сомерс ва Инновацион ривожланиш агентлигининг Глобал инновациялар индекси бўлими бошлиғи Ж.Нишонов ўртасида 3 апрель куни онлайн учрашув ўтказилди. Унда мамлакатнинг Глобал инновациялар индекси рейтингидаги ўрнини янада ошириш, хусусан, рейтинг ҳисоботига 2022 йилда илк бор киритилган индикаторларда Ўзбекистон маълумотларини шакллантириш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Глобал тадбиркорлик мониторинги консорциуми томонидан ҳар йили иштирокчи мамлакатлардан йиғиладиган Миллий эксперт сўрови (NES) натижалари Глобал инновациялар индексининг «Тадбиркорлик сиёсати ва маданияти» ҳамда «Стартап ва скейлапларни молиялаштириш» индикаторларига тегишли маълумотларни шакллантиришга асос бўлиб, аввал Ўзбекистонда Миллий эксперт сўрови ўтказилмаган.
Учрашувда консорциум томонидан мамлакат учун махсус аъзолик йўналиши таклиф этилиб, аъзолик доирасида Агентлик ва консорциум ўртасида ҳамкорлик келишувига эришиш, миллий экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва консорциум мувофиқлиги остида сўровнома ўтказиш ҳамда натижаларни Глобал тадбиркорлик мониторинги 2023 йил ҳисоботида акс эттириш бўйича ҳамкорликда ишларни ташкил этишга келишилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг