“Giga — 2025”: Барселонада Ўзбекистоннинг рақамли таълим соҳасидаги ташаббуслари тақдим этилди

15:42 05 Март 2025 Жамият
299 0

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган “МWC Barcelona — 2025” доирасида Халқаро электалоқа иттифоқи (ITU) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ташаббуси билан ташкил этилган “Giga — 2025: Умумжаҳон мактаб алоқаси учун инновацияларни кенгайтириш” тадбирида иштирок этди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбир доирасида “The Giga Journey: муаммоларни ҳал қилиш ва мактабларни улаш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш” мавзусида муҳокамалар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон томони ўз тажрибаси ва эришилган натижалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, учрашувда тегишли ташкилотлар билан амалга оширилаётган “GIGA-Accelerator Model” лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер