Германиянинг Хайделберг шаҳрида IT Park ваколатхонаси очилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан иборат делегация аъзолари Германиянинг Хайделберг шаҳрида ташкил қилинган IT Park ваколатхонасининг расмий очилиш маросимида иштирок этишди.
Мазкур тадбирда 20 га яқин Германиянинг IT лойиҳа ва ечимларни буюртмачилари сифатидаги компаниялар раҳабарлари ҳам қатнашди.
Тадбир доирасида IT Парк резидентларига яратилган шароитлар ва преференциялар билан тадбир иштирокчилари таништирилди, шунингдек, IT Паркнинг «Venkon group», “Zuccotech”, “Realsoft”, “Rebochain technology”, “Soft Legion” резидент-корхоналари томонидан IT соҳасидаги ўзларининг фаолиятлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Учрашув сўнгида BPO хизматларини юртимизга аутсорс қилишда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш, IT-хизматлар экспортини ошириш борасида қўшма лойиҳаларни Германиянинг IT ва логистика компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасида IT соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
Шунингдек, мазкур тадбир доирасида муҳим ҳужжатлар ҳам имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг