Германияда Муҳаммад исми чақалоқларга энг кўп қўйилган исм бўлди

21:09 14 Май 2020 Дунё
1821 0

Фото: Reuters

Германияда янги туғилган чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм бу Муҳаммад исми бўлмоқда.

Таъкидланишича, Германияда 2019 йилда янги туғилган чақалоқлар учун энг машҳур исмлар Ханна ва Нуҳ бўлган. Қизлар орасида иккинчи энг машҳур исм Эмма, учинчи Миа эди. Ўғил болалар орасида иккинчи ўринни Бен, учинчи ўринни эса Пол эгаллади.

Шунингдек, қизлар учун машҳур 10 та исмлар орасида Эмилия, Лина ва Мила ҳам бор. Ўғил болаларга кўпинча Луи, Феликс ва Финн деб исм қўйишган.

Пойтахт Берлинда Ханна қизлар учун энг машҳур исмга айланди. Янги туғилган ўғил болалар орасида энг машҳур исм Муҳаммад бўлди.

Шаҳардаги аёллар исми рейтингида иккинчи ўринда Эмилия, учинчи ўринда Эмма турибди. Эркаклар рейтингида Нуҳ иккинчи, Луи учинчи ўринни эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер