Германияда мамлакат мудофаа вазири истеъфосини талаб қилишмоқда
Фото: Reuters
Христиан демократлари ва христиан социал бирлашмалари блокининг мухолифат етакчилари Фридрих Мерц ва Маркус Зедер Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехтнинг истеъфосини талаб қилишди.
«Ламбрехт хоним ўз лавозимида ўтказган ҳар бир соати федерал канцлернинг обрўсини заифлаштиради», дейди Мерц.
Унга кўра, Мудофаа вазирлиги раҳбари истеъфога чиқиши керак, акс ҳолда у ишдан бўшатилиши керак. Мерцнинг қўшимча қилишича, немис аскарлари бундай вазирга лойиқ эмаслигини айтди.
Ламбрехт Янги йил байрами мушакбозлиги олдида суратга олинган ўзининг янги йил байрами мурожаати билан жанжал марказида бўлган. Хусусан, у Украинадаги вазиятнинг бориши ҳақида гапириш ўрнига ўз учрашувларига эътибор қаратгани учун қораланган.
Аввалроқ, унинг 22 ёшли ўғли Ламбрехт Александрнинг хизмат сафари чоғида мамлакат қуролли кучлари вертолётида олинган сурати немисларни ғазаблантирган эди. Журналистлар фақат суд орқали сиёсатчини суратга изоҳ беришга мажбур қилишган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг