Германияда илк бора 3D форматдаги уй фойдаланишга топширилди
Кеча Германияда 3D принтери орқали қурилган уй Шимолий Рейн-Вестфалиянинг Беккум шаҳрида расман очилди.
Вилоят қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, тахминан 160 квадрат метр майдонга эга бўлган икки қаватли якка тартибдаги уй махсус материал билан тўлдирилган блоклардан қурилган. 3D технологиясини қўллаш билан қурилиш ишлари анча соддалаштирилди ва қурилиш муддати қисқартирилди.
Очилиш маросимида вилоят транспорт вазири Ина Шаренбах қиймати 200 минг еврога яқин бўлган бу лойиҳа келажакда кенг қўлланилиши учун барча имкониятларга эга эканлигини билдириб ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг