Германияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати якунланди
Германияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари К2 W ва С2 М тоифаларида 500 метрга кечган пойгада иштирок этишди.
В финалида қатнашган байдаркачи қизларимиз Екатерина Шубина ва Арина Танатмишева якунда 15, С финалида стартга чиққан Артур Гулиев ва Камронбек Ахтамов жуфтлиги эса умумий классификация бўйича 19-натижани қайд этишди.
Шу тариқа, мазкур мусобақани терма жамоамиз Артур Гулиевнинг 200 метрга кечган яккалик дастуридаги олтин медали билан якунлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг