Германия иқтисодиёт вазири мамлакат яқин орада Россия нефтига тобеликдан холос бўлади
Иллюстратив фото
Германия Россия нефти импортини қисқартирган ва мазкур давлат энергия манбаларига тобеликдан холос бўлишга яна бир қадам яқинлашган. Бу ҳақда Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек айтиб ўтди.
«Германия Россия нефть импортидан тобеликдан чиқишга жуда яқин келди», деди Хабек.
Унинг сўзларига кўра, бир неча ҳафта олдин Россиядан энергия манбаларини узиб қўйиш вазифаси қийин бўлиб туюлган. Аммо энди бу муаммо эмас.
Жорий йилнинг 24 февралига қадар Германия жами сотиб оладиган нефтнинг 35 фоизини Россиядан импорт қилган. Ўтган саккиз ҳафта ичида бу кўрсаткич 12 фоизга камайган.
«Кўмирга келсак, бу табиий ресурс Германияга Россиядан 24 февралга нисбатан камроқ ҳажмда етказиб берилмоқда. Европа Иттифоқи томонидан эмбарго киритилгандан сўнг, етказиб бериш нолга туширилади» дейди иқтисодиёт вазири .
Олдинроқ Германия саноат иттифоқи раҳбари Зигфрид Русвурм Европа саноати яқин бир неча йил ичида энергия нархининг юқорилиги ва логистика қийинчиликлари туфайли жиддий иқтисодий йўқотишларни бошдан кечиришини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг