General Motors «Spark» ишлаб чиқаришни тўхтатади

16:55 07 Февраль 2022 Иқтисодиёт
1336 0

Фото: Архив сурат

2022 йилда General Motors «Spark» автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда Motor Media Review хабар берди.

Моделнинг конвейердан олиб ташланишининг расмий сабаби ошкор этилмаган. Мутахассисларнинг фикрича, «Spark» замонавий давр учун аҳамиятсиз. Савдоларнинг пасайиши ҳам роль ўйнади: 2021 йилда сотувлар 25% га камайди.

«Spark» ишлаб чиқариш 2022 йил августигача давом этади, шундан сўнг у моделлар қаторидан «босқичма-босқич» чиқишни бошлайди. Жараён тугагандан сўнг, GM концернининг энг ҳамёнбоп автомобили Chevrolet Trax кроссовери бўлади, у чиқадиган «Spark» ўрнини эгаллайди.

Шу билан бирга, UzAuto матбуот хизмати GMнинг автомобилни бозордан олиб қўйиш қарорига ҳозирча изоҳ бермади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер