“Гендер тенглик фаоли” танлови ғолиблари аниқланди
Олий Мажлис Сенати томонидан ўтказилган “Гендер тенглик фаоли” танлови ғолиблари аниқланди.
Хусусан, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган” номинацияси Адлия ҳамда Ички ишлар вазирликлари;
— “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат органи” номинацияси Мудофаа вазирлиги;
— “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” номинацияси Самарқанд вилояти ҳокимлиги;
— “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ташкилот” номинацияси Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати;
— “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ” номинацияси “Тўмарис” аёллар ва ёшлар маркази;
— “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” номинацияси “Shovot tekstil” МЧЖ;
— “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши радио дастур” номинацияси Қорақалпоғистон телерадиоканали Бош муҳаррири Гулназ Нурбекова;
— “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт” номинацияси "Ўзсаноатқурилишбанки" sqb.uz сайти;
— “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши ахборот портал” номинацияси Human.uz АП журналисти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг