Ғазоликлар овқат топиш илинжида ҳаётини хавф остига қўйиб, узоқ масофаларга боришмоқда

13:42 20 Июнь 2025 Дунё
265 0

Ғазодаги минглаб фаластинликлар озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳудуднинг узоқ манзилларига боришга мажбур бўлмоқда. Бироқ, Исроил кучлари гуманитар ёрдам марказларига борган фаластинликларни ўққа тутмоқда. Бу ҳақида «Reuters» нашри хабар берди.

«Болаларимиз учун озиқ-овқат олиб қайтамиз ва улар хурсанд бўлишади. Лекин бу йўлда ҳалок бўлишимиз ҳам мумкин. Фарзандларимиз оч қолганда йиғлай бошлайдилар. Кун давомида уч, тўрт километр масофа босиб ўтишимизга тўғри келмоқда. Оёғимиз жароҳатланган, оёқ кийимимиз эса яроқсиз ҳолга келиб қолди», — дейди Ғазода яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари.

Ғазо шифокорларининг маълум қилишича, озиқ-овқат тополмаётган маҳаллий аҳоли ўз ҳудудидан узоқда бўлган ёрдам тарқатиш пунктларига боришга мажбур бўлишмоқда. Сўнгги икки кун ичида ўнлаб фаластинликлар БМТ ҳамда халқаро ёрдам агентликлари томонидан олиб келинган ёрдам юк машиналаридан озиқ-овқат олишга борган вақтда Исроил кучлари томонидан ўққа тутилган.

Исроил ҳарбийлари мазкур ҳужумларни изоҳлар экан, хавф туғдирувчи қўшинлар ҳаракат қилаётган ҳудудларга яқинлашган одамларни тарқатиш учун ўқ узганини, бу ҳаракат огоҳлантирувчи сигнал эканини маълум қилган.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги май ойи охиридан буён ёрдам тарқатиш пунктларига борган юзлаб фаластинликлар Исроил ҳужумига учраб, ҳалок бўлган. Яна кўплаб инсонлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохоналарга ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер