Газета, журнал — доимий ҳамроҳимиз

Жамоамиз билан 2019 йилга “Халқ сўзи“, “Наманган ҳақиқати“, “Давр“ каби ўзимиз хоҳлаган газеталарга обуна бўлдик. Бу борада бизга ҳеч қандай топшириқ ёки мажбурият юкланиши шарт эмас. Ахир, газета, журналсиз фаолиятимизни қандай тасаввур этиш мумкин, улар маънавият-маърифат ойнаси-ку.
Айримлардан бу йилги обуна мажбурий эмас, демак, истамасак ёзилмасак бўлаверар экан, деган фикрларни эшитиб қолганда, шу нарсаларни тушунтириб қўйгим келади: бизни зиёли қилган, шундай саодатли кунларга етаклаган, оқни-қорадан ажратишни ундаган матбуот нашрлари эмасми? Қайси хонадонда мутолаага кўп эътибор берилса, ўша уйда аҳиллик тотувлик бор. Фарзандлари ўқимишли, доно, элга ёқадиган бўлиб етишадилар. Бу ҳаёт ҳақиқатидир.
Ҳакимахон Хўжаева,
Ихтисослаштирилган 2-мактабгача давлат муассасаси мудираси.
“Давр“ газетасининг 2018 йил, 19 октябрь сонидан олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг