Ўзбекистонда энг кўп ўқилаётган 5 та газета
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида фойдаланувчилар томонидан энг кўп сўралаётган газеталар рейтингини эълон қилди. Унда “Халқ сўзи” (“Народное слово”) газетаси биринчи ўриндан жой олди.
“Жами вақтли матбуот нашрларига буюртмалар (газета ва журналларга) 613045 нусхани ташкил этди. Шундан 392450 таси газеталар ҳисобига тўғри келди. Ундан энг кўп сўралган 5 номдаги газеталар (251168 та) умумий буюртма қилинган газеталарнинг қарийб 64 фоизини ташкил этди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати маълумотига кўра, “Халқ сўзи” (“Народное слово”)дан ташқари “Ўзбекистон овози”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ҳуррият” ва “Ишонч” газеталарига буюртмалар сони кўплиги кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг