Ғалла мавсуми учун 4 млн. тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди

06:21 21 Май 2022 Жамият
836 0

Фото: Иллюстратив фото

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди.

Инспекция томонидан «Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида»ги Президент қарори ижроси бўйича республика ҳудудлардаги буғдойни сақлашга мос- ёпиқ сиғимларга эга дон қабул қилувчи хўжалик юритувчи субъектлари белгиланган талаблар асосида ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, 4 млн. тоннадан ортиқ дон сақлаш сиғимига эга корхоналар рўйхати шакллантирилди. Тегишли ташкилот ва идораларга соҳада ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан 28 мингдан зиёд огоҳлантирувлар ва 1 793 та тақдимномалар киритилди. Яна 847 та ҳолатда материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судларга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер