«G7» Россияга қарши трибунал ташкил этишни муҳокама қилади

18:38 04 Апрель 2023 Дунё
854 0

Иллюстратив фото

«Катта еттилик»ка аъзо мамлакатларнинг адлия вазирлари Украинадаги можаро билан боғлиқ вазият туфайли Россияга қарши трибунал ташкил этиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Адолат ва тенглик бўйича Европа комиссари Дидье Рейндерс айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, бу йил «G7»га раислик қилаётган Япония жаҳон ҳамжамиятининг кўмагида Россияга қарши трибунал ташкил этиш учун бошқа Осиё давлатларига реал таъсир ўтказишга қодир.

Дидьенинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи Халқаро жиноят суди ва Украина суд тизими билан биргаликда ҳозирда турли мамлакатлар, шу жумладан Украина судьялари иштирокида «махсус суд» ёки «гибрид суд» яратиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Шу йилнинг 19 январь куни Европарламент «Россиянинг Украинага қарши жиноятларини» тергов қилиш учун махсус халқаро трибунал ташкил этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилишга овоз берди. Кейинчалик маълум бўлишича, БМТ Бош Ассамблеясининг айрим аъзолари бу йўналишда ишлашга рози бўлмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер