ФВВ "Қамчиқ" довонидаги ноқулай об-ҳаво шароити бўйича ҳайдовчиларни огоҳлантирди

15:36 14 Декабрь 2019 Жамият
3827 0

Фото: ФВВ

14 декабрь куни “Қамчиқ“ довони ҳудудида кучли қор ёғиши кутилмоқда деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати “Ўзгидромет“га асосланиб.

Қайд этилишича, А-373 “Тошкент—Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” давони ҳудудида кучли қор ёғиши, йўлнинг музлаши, туман тушиши, кўриш масофаси 50 метргача ёмонлашиши, шунингдек, шамолнинг тезлиги 15—20 м/с гача кучайиши кутиляпти.

Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратиш сўралади:

-автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

-​довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

-​автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

-​ҳайдовчиларимизнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

-​вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

"Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин: (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38" - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер